Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

яратиб, уни бутун борлиқни тартибга келтирувчи ҳамда борлиқни ҳам ундан чекинишга эга бўлолмайдиган, фақат унга мувофиқ ҳаракатлантирадиган қилиб қўйди. Аммо иккинчи қисм инсон қудратида бўлмаган ва уни қайтаришга эга бўлмаган ҳамда вужуд қонуни тақозо қилмаган феъллардир. Ва у инсондан ёки инсонга мажбурий суратда ҳосил бўладиган ва уни қайтаришга мутлақо эга бўлмайдиган феъллардир. Масалан, бир шахс девор тепасидан йиқилиб, бировни ўлдириб қўйгани сингари ва бир киши қушга ўқ отиб, у ўйламаган одамга тегиб, ўлдириб қўйгани сингари ва поезд ёки автомобил ҳалокатга учраса, ёки самолёт тасодифан қулаб тушса, ҳалокат ва қулаш сабабли йўловчилари ўлгани сингари ва ҳоказо. Чунки инсондан ёки инсонга содир бўлаётган бу феъллар вужуд қонуни тақозо этмайдиган нарсалардан бўлса-да, лекин у инсон иродасидан ташқарида, инсондан ёки инсонга воқе бўлган феъллардир. Ва у инсон қудратида ҳам эмас. Демак, булар инсонга ҳукмрон доирага дахлдор, инсонга ҳукмрон доирада содир бўлган барча феъллар қазо деб номланади. Чунки Оллоҳ Таоло унинг бўлишига ҳукм қилган.. Бу феълда бандага ирода эркинлиги ҳам, ихтиёр ҳам берилган эмас. Шунинг учун Оллоҳ Таоло бандани шу феълларга биноан, буларда ҳар қанча фойда ё зарар, инсонга нисбатан ёқтириш ё ёмон кўриш бўлса-да, ва агар Оллоҳнинг ўзи бу феъллардаги яхшилик ва ёмонликни билса ҳам муҳосаба қилмайди. Чунки инсоннинг бунга таъсири йўқ, у ҳақда ва унинг пайдо бўлиши ҳақида билмайди. Ва уни даф қилишга ёки жалб қилишга мутлақо қодир эмас. Шунинг учун у ишларга кўра савобга ҳам, жазога ҳам эга бўлмайди. Демак, бу қазодир. Бу вақтда бу феъл албатта қазо бўйича содир бўлди, дейилади. Инсон бу қазо Оллоҳ Таоло тарафидан эканлигига иймон келтирмоғи вожиб.


Аммо инсон ҳукмрон бўлган доирадаги феълларда эса инсон Оллоҳнинг шариатими ёки бошқами, ўзи танлаган қонунга мувофиқ, ўз ихтиёрича ҳаракатланади. Бунда инсондан ёки инсонга содир бўлаётган амаллар унинг иродаси билан воқе бўлади. У юради, ейди, ичади, хоҳлаган вақтида сафар қилади, хоҳлаган вақтида ундан бош тортади ва ўт билан ёқади, пичоқ билан хоҳлаганидек кесади, нав, мулк каби ғаризаларини, узвий эҳтиёжларини хоҳлаганидек қондиради. Шунинг учун бу доирада бажараётган феъллардан сўралади. Демак, бу ишга агар савобга ҳақли бўлса савоб, жазога ҳақли бўлса жазо берилади. Бу феълларнинг қазога ва қазонинг бу феълларга дахли йўқ. Чунки инсон бу феълларни ўз иродаси, ихтиёри билан бажарди. Шунга биноан, ихтиёрий феъллар қазога кирмайди.

 

Аммо қадар эса феъллар инсон ҳукмрон бўлган доирада, инсонга ҳукмрон бўлган доирада содир бўладими коинот, инсон ва моддалардан ёки шуларнинг тепасида воқе бўлади. Натижада бу феълга кўра қандайдир иш вужудга келади. Демак, инсон нарсаларда пайдо қилаётган хусусиятларни инсон яратганми ёки нарсаларнинг ўзини яратгани сингари Оллоҳ яратганми? Диққат билан кузатган киши инсон нарсаларда пайдо қилаётган ишлар инсон феълларидан эмас, балки нарсаларнинг хусусиятларидан эканлигини билади. Далили шуки, инсон у ишларни хусусиятга эга бўлган нарсаларда вужудга келтиришга қодир.

 

58-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260